
Бугун соат 11:00да “Пахтакор” футбол жамоаси ўрин олган самолет Тошкент ҳалқаро аэрапортидан ҳавога кўтарилиб, 4 соатлик парвоздан сўнг Ар-Риёдга қўнди.
Эртага жамоамиз иштирокида нафақат гуруҳнинг, балки турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Мавсум бошида, гуруҳда иккинчи ўрин учун курашиши башорат қилинган жамоамиз, тўртинчи турдан кейиноқ навбатдаги босқич масаласини ҳал этиб улгурди. “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтадиган учрашув “А” гуруҳида ким биринчи бўлишига аниқлик киритиши билан марказий номини олган.
Саудия Арабистонига 19 нафар футболчи билан биргаликда, жамоага масъул бўлган 18 нафар раҳбарият аъзолари ташриф буюрдилар. Жамоанинг 25 нафар содиқ мухлислари эса “Ал Ҳилол” – “Пахтакор” учрашувни бевосита стадионда кузатиш имкониятига эга бўладилар.
Делегация таркиби:
Вице президент: Бабаян Самвел
Бош директор ўринбосарлари: Қосимов Ойбек, Толибжонов Асқар
Спорт директори: Цейтлин Григорий
Ҳалқаро бўлим бошлиғи: Хўжаев Исломжон
Матбуот хизмати: Тўхтамирзаев Мирзаҳаким , Аҳмедов Алижон, Йўлдошев Нодирхўжа
Бош мураббий: Жалилов Виктор
Катта мураббий: Ҳайдаров Равшан
Дарвозабонлар мураббийи: Рашидов Анвар
Массажчи: Бисёров Анвар
Шифокор: Холхўжаев Баҳодирхўжа
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Шипилов Андрей
Маъмурлар: Шарипов Илҳом, Тошмирзаев Ҳикматжон, Шоқодиров Шоюнус, Саидов Даврон
Футболчилар:
Дарвозабонлар: Нестеров Игнатий, Жўраев Темур, Тожибоев Элдор
Ҳимоячилар: Исмоилов Анзур, Тожиев Комолиддин, Иномов Ислом, Алиқулов Асрор, Миладинович Боян, Рисқуллаев Аҳрол
Ярим ҳимоячилар: Аҳмедов Одил, Каримов Шерзодбек, Андреев Станислав, Шарафетдинов Дилшод, Магдеев Ильдар, Абдуллаев Садриддин, Маркович Дарко.
Ҳужумчилар: Гейнрих Александр, Тожиев Фарҳод, Тожиев Зайниддин.
“Ал Ҳилол” – “Пахтакор” учрашуви эртага 2Спорт" телеканали орқали Тошкент вақти билан соат 22:45 да намойиш этилади.