
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ҳужумчи Владимир Шишелов Екатеринбургнинг “Урал” клуби сафида яна ўзини кўрсатди. Россия биринчи дивизионининг 12-турида “Витяз”ни қабул қилган “Урал” футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувнинг 53-дақиқасида Шишелов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди ва ўйин якунланиши арафасида Климавичюс мезбонларга ғалаба келтирувчи голини киритди. Ҳозирда ўзбекистонлик ҳужумчи 5 та гол билан тўпурарлар рўйхатида бормоқда.