19:08:08 БАҲРАЙН ПЛЕЙ-ОФФДА! | |
![]() Баҳрайн терма жамоаси драмматик тарзда кечган ўйинда плей-офф йўлланмасини қўлга киритишнинг уддасидан чиқди.
Баҳрайндаги нурсиз дурангдан сўнг ҳамманинг оғзида бу кеча Саудияликлар фаворит сифатида тилга олинарди. Ўйин бошидан ташаббусни ўз қўлларида ушлаб турган саудияликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Майдон марказидан уйиштирилган ҳужум гол билан якунланди. Ал-Шамроний ушбу голни 13-дақиқада ўз номига ёздириб қўйди. Меҳмонлар танаффусга бир неча дақиқа қолганида ўзлари учун зарур ҳисобни таъминладилар. Умар ўнг қанотдан ёриб кириб тўпни узоқ бурчак томон йўллади ва ўша ерда ҳозир бўлган собиқ нигериялик ўйинчи – Жейси Жон секингина тўпни туртиб қўя қолди, 1-1. Иккинчи бўлим футболчилар учун оғир кечди. Энди фақат мезбонлар ҳужум қилишни бошлашди, меҳмонлар эса муҳим ҳисобни ушлаб туришга уринишди. Бироқ қўшиб берилган қўшимча биринчи дақиқада ал-Мунташарий муҳим голни рақиблари дарвозасига киритиб саудияликларни бир неча дақиқага қадар ҳурсанд қилиб турди, чунки кўз очиб юмгунча таблодаги ҳисоб 2-2 эди. Исо тўпни бурчакдан ошириб берди ва ўша биз билган Абдуллатиф боши билан дарвозани ишғол қилди. Мана сизга сенсация. Октябрь ва ноябрь ойларида Байхрайн Океанияниг яна бир кучли жамоаси – Янги Зеландия куч синашади. . Саудия Арабистони - Баҳрайн 2:2 Голлар: ал-Шамроний, 13, ал, Мунташарий, 90+1 – Жейси, 42, Абдуллатиф, 90+4. СА: Волид, Суҳайл (Фаллата, 82), Ҳавсавий, ал-Ғаннам (Отиф, 63), Нур, Сулаймоний, Харирий, ал-Шамроний, ал-Мунташарий, ал-Жассам (ал-Ҳавсавий, 78), ал-Қаҳтоний. Баҳрайн: Жаъфар, Фатадий, Жейси Жон (Абдулваҳоб, 82), Жалол, Аҳмад (Абдуллатиф, 65), Айаш (Абдурраҳмон, 76), Исо, Умар, Муҳаммад, Ҳуссайн Баба. | |
|
Всего комментариев: 0 | |