MENU

16:38:32
«Бунёдкор» - «Поханг Стилерз» - 3:1
 
"Бунёдкор" Осиё чемпионлари лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 30 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ярим финалга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб олди.

Ўйин "қалдирғочлар" учун ижобий натижа билан якунланган бўлса-да, учрашувнинг дебюти Сколари шогирдлари учун ўта муваффақиятсиз бошланди. Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ "Поханг Стилерз" футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи - Но Бюнг Жун.

Шундан сўнг меҳмонлар ҳимоявий ўйин кўрсатишган бўлсалар, майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олиб кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди. Ҳужумлар асосан қанотлардан ташкил қилинди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида ишланган жарима зарбасини Сервер Жепаров амалга оширди, дарвозабон уни қўллари билан ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди. Виктор Карпенко эса тўпни ерга тушириб ўтирмасдан дарвоза сари зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг кореялик футболчилар жонланиб қолишган бўлишса-да, танаффусгача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида яна "Поханг" футболчилари фаоллик кўрсатишди. Ташаббус аста-секин тошкентликлар томонига ўта бошлади. Учрашувнинг ўзгариш нуқтаси эса 67-дақиқага тўғри келди. Ўйин давомида ҳимояда ўта ишончли ҳаракат қилаётган Ким Хун Ил ушбу дақиқада майдондан четлатилди. Аввалига (55-дақиқада) ушбу футболчи ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан "сийланганди". Кейинги вазиятда эса ўзидан қочиб кетаётган Анвар Солиевни қўли билан тортиб йиқитди. Ўзининг "қилмиши"ни сезган ҳимоячи узоқ вақт ўзини жароҳатлангандек кўрсатиб, ерда чўзилиб ётди. Ўрнидан тургач кўз олдидан сариқ карточкани кўрди ва кетидан ҳакам кўрсатган "қизил"га аҳамият бермай майдонни тарк этди.

Шундан сўнг Сколари шогирдлари майдонда тўлақонли ҳукмронлик қила бошлашди. Қатор вазиятлар қўлдан чиқарилди. Ниҳоят Жасурнинг бутун ўйин давомида чап қанотдан уюштирган ҳужумлари 2 марта ўз самарасини берди. 78-дақиқада пастлатиб узатилган тўпни Сервер Жепаров дарвозага йўллаган бўлса, 86-дақиқада Жасурнинг пасидан заргарона пасидан кейин тўп аввал Жепаровнинг бошига "қўнди" ва дарвоза тўридан жой эгаллади.

Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 3 дақиқанинг сўнггисида кореялик футболчилар стандарт вазиятдан гол киритишга муваффақ бўлдилар. Аммо ушбу вазиятдан гол киритган футболчи ўйиндан ташқари вазиятда бўлгани учун гол инобатга олинмади. Ўша заҳоти ҳакамнинг ўйиннинг якунланганини билдирувчи хуштаги янгради - 3:1.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИ. ЧОРАК ФИНАЛ. ДАСТЛАБКИ УЧРАШУВ
"БУНЁДКОР" - "ПОХАНГ СТИЛЕРЗ" - 3:1 (1:1)
Голлар: Викор Карпенко 30, Сервер Жепаров 78, 86 - Но Бюнг Жун 8
Ого
ҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 45+1 - Ким Хун Ил 55, 67
Четлатиш: Ким Хун Ил 67 (иккита ого
ҳлантириш)
"БУНЁДКОР": 44. Игнатий Нестеров. 4. Хайрулла Карим
ов. 6. Анвар Ғофуров. 7. Азиз Ҳайдаров. 10. Ривалдо (с). 19. Жасур Ҳасанов (Камолиддин Мурзоев 77). 20. Анвар Солиев. 22. Виктор Карпенко. 23. Саҳоб Жўраев. 29. Жоао Виктор. 30. Сервер Жепаров.
"ПОХАНГ СТИЛЕРЗ": 1. Шин Хва Ёнг. 2. ЧОЙ Хёжин. 5. КИМ Тай Су
. 7. КИМ Жэ Сунг (Рю Чанг Хун 81). 8. ХВАНГ Жин Сунг (Ким Ги Донг 59). 10. ДЕНИЛСОН (Ким Кванг Сук 69). 16. КИМ Жунг Кюм. 20. ШИН Хюнг Мин. 22. НО Бю жун. 24. ХВАНГ Жэ Вон. 32. КИМ Хюнг Ил
Бош
ҳакам: Халил ал Ғамдий (Саудия Арабистони)
2009 йил 23 сентяб
рь. Тошкент "Жар". 9000 томошабин.
 
Категория: FUTBOL | Просмотров: 1147 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]