MENU

22:59:11
Зулайхо Бойхонова: "Халк санаткорга эргашсин"
«Болалигимда қўшиқчи бўлишни ҳоҳлардим. Кейинчилик негадир актриса бўлиш истаги пайдо бўлди. Санъатнинг айнан шу йўналишларида ижод қилиш, уларни ривожлантириш мақсадида санъат институтининг «Мусиқали драма» факултетига ҳужжат топширдим ва ўқишни тамомлаб, «Муқимий» театрига ишга кирдим. Саҳнада турли характердаги ролларни ижро этиш билан бир қаторда, қўшиқлар ҳам куйладим. Мухлисларимнинг баъзилари актриса сифатида билишса, баъзилари хонанда сифатида танишади.  Мен ҳақимда ўз касбининг фидойиси, самимий аёл дейишларини ҳоҳлардим. Шунингдек, Лутфихоним Саримсоқова даражасида эл ардоқлаган санъаткор бўлишни жуда истайман…’’

Зулайҳо Бойхонова.

Дарвоқе, ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновани ёшлар «Ҳай-ҳай», катта ёшдаги мухлислар эса актриса сифатида яхши танишади. У Муқимий театрида саҳналаштирилган «Юсуф ва Зулайҳо»да Зулайҳо, «Нодирабегим»да Нодирабегим, «Фарҳод ва Ширин»да Ширин ролларини ижро этган. Хонанда сифатида «Самарқанд ушшоғи», «Фарғона тонг отгунча», «Гар соғинсам», «Алла», «ҳай-ҳай» каби қўшиқларни куйлаган. «Кўнгил кўчалари», «қирқ тоғаранинг қирқ ноғараси» видеофильмларида роллар ижро этган. Актриса ва хонанда билан бўлган бугунги суҳбатимизда унинг ижоди, умуман, санъатга бўлган қарашлари ҳақида кечди.

 

– Зулайҳо опа, театрда ўзингиз истаган ролларни ижро этяпсизми?

– Саволингизга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб берсам хато қилган бўламан. Сабаби, театр саҳнасида бош қаҳрамонларнинг қиёфасини яратиб келаяпман. Бу эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Йўқ десам билмадим… лекин комедия жанрида ҳам ижод қилгим келади.

– Театрнинг оқсашида драматургияни айблашларига қандай қарайсиз?

– Театрнинг оқсашида драматургияни айблаш хато. Театрнинг ҳам, кинобоп асарнинг муваффақияти ҳам кўпроқ режиссёрга боғлиқ, деб ўйлайман. Режиссёр билимдон, кўп қиррали ижодкор, яратувчан ва дунёқараши кенг инсон бўлиши керак. Агар у изланса,  кўпроқ китоб мутолаа қилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бир қанча дурдона асарларимиз борки, ҳали ўз эгаларини топмаган, рёжиссёр шу каби сара асарларни топиши ва уларни саҳналаштириши керак. Томошабинга етказиб бериш ҳам унинг вазифаси.

– Режиссёрнинг кўрсатмасидан қониқмай, ролни ижро этмайман, деб саҳнани тарк этган холларингиз бўлганми?

– Йўқ. Режиссёр овозимни ҳисобга олиб, менга фақат бош ролларни топширган. Мен эса унинг ишончини оқлаш учун актёрлик маҳоратимни ишга солиб ижод қилаяпман. Фақатгина, ҳозирги ёшимда режиссёр менга ёш қизлар ролини ижро этасиз, деганда рад этганман. қирққа кирган аёл қандай қилиб 18 ёшдаги қиз қиёфасини яратиб бера олади?

– Демак, ҳозирги ёш актрисалар режиссёрнинг талабини қондира олмайди? 

– Нега энди. Театримиздаги ёшлар жудаям талантли. Уларнинг ҳар бири ўз устида ишлайди. Бир нарсани айтайми, одам ўқиб доно бўлиши мумкин. Лекин истеъдодни яратиб бўлмайди. Уни худо беради. Агар Аллоҳ актёрга истеъдодни юқтирмаган бўлса, унинг ўзини намоён этиши мушкул. Саҳна –бу майди мардон.

– Актриса сифатида ҳам анча машҳурсиз. ўзингизнинг қиёфангиз бор. Айтингчи нима учун фильмларда рол ижро этмайсиз?

– Бир пайтлар эпизодик ролларни ижро этганман. ҳозир ҳам фильмларга таклиф қилишади. Аммо... кинода кам кўринганимнинг асосий сабабларидан бири мен учун биринчи навбатда театр саҳнаси, унинг ижодий муҳити туради. ҳозир эса барча кучимни қўшиқчиликка сарфлаб завқ олаяпман. Бу борада устозим Абдуҳошим Исмоиловнинг ёрдамлари беқиёсдир.

– Театр саҳнасида «Афсус мана шу ролни ижро этолмадим» деган армонингиз борми?

– Театр репертуарига киритилган «Тоҳир ва Зуҳра» спектаклини режиссёр ва актёрлар роса тер тўкиб тайёр ҳолатга келтиргандик. Афсуски, айрим сабабларга кўра у томошабинлар эътиборига ҳавола этилмасдан қолиб кетди. Зуҳрани ўйнай олмаганимдан, қилган меҳнатимнинг натижасини кўрмаганимдан афсусланаман.

– Хонанда сифатида ҳозирги қўшиқчилик санъатимизга қандай баҳо берасиз?

– Мақомда таҳсил олган аксарият ёшларимиз эстрада йўналишида ижод қилаяпти. Тезроқ танилсаму, эстрада юлдузи бўлсам, деган фикр уларни миясига ўрнашиб қолган. Енгил-елпи қўшиқлар, миллийликка хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар... қўшиқчиликнинг ҳам ўзига яраша ёзилган ва ёзилмаган қонун – қоидалари бор. Ширали овоз эгаси бўлган санъаткор миллийлигимиздан четлашмаган ҳолда саҳнага чиқсин, маҳоратини кўрсатсин. ҳозир айримлар ҳиргойи билан куйлашнинг фарқига бормай ижод қилаяпти. Уста кўрмаган «шогирдчалар» бир ритм атрофида айланишдан нарёққа ўтмайди. Шунинг учун ҳам кўп хонандаларнинг ритми, овози, қўшиғи, куйи бир хил... мен бу билан ҳаммани ёмон демоқчи эмасман. Шундай ёшларимиз борки, истеъдодли, ширали овоз эгаси. Улар ўзбек классик, мумтоз ва лирик қўшиқларини куйлаб, халққа манзур бўлишаяпти. Шу ўринда бир гапни айтсам, нима учундир тадбирларда ва бадиий кечаларда мумтоз қўшиқлар ижроси учун фақатгина битта қўшиққа рухсат берилади. Буни сира тушунмайман. Аллақандай «ёнаман-куяман» қабилидаги қўшиқларга эса ҳеч қандай чеклов йўқ.

– Сизнингча, халқ санъаткорга эргашиши керакми ёки санъаткор халққа?

– Санъаткор самимий, маданиятли, ақл заковат эгаси бўлиши керак. Агар концерт дастурларида кўрган бўлсангиз, санъаткорнинг оёғи турган жойдан сал пастроқда томошабиннинг боши туради. Бу гапимни яна нотўғри тушунманг. Аслида-ям, оддий томошабин бизга қараб кийинади. Керак бўлса муомала маданиятини ҳам биздан ўрганади. Шундай экан, санъаткор халққа эмас, халқни ўзига эргаштирмоғи даркор.

– «ҳай-ҳай». Тан олиш керак, 30 йиллик ижодингиз билан биргина шу қўшиғингиз тенглаша олади.

– Дарҳақиқат, «ҳай-ҳай» шу даражага чиқади, мени қайта «кашф» қилади, деб умуман уйламагандим. Бир куни репитициядан кейин устозим Абдуҳошим ака  куй басталаган. Уни созанда йигитлар телефонга ёзиб олибди. Эртаси куни бу куйни янада ривожлантириб, унга мос тушадиган бир нечта шеърларни қўйиб кўрдик. Уларнинг орасида Саида Зуннунованинг мунчоқдек терилган сатрлари куйни оҳанграбодек ўзига тортди. Тингловчиларга маъқул бўлгандан сўнг уларнинг фикрини инобатга олиб қўшиққа клип суратга олдик. «ҳай-ҳай» таронасига олинган клип менинг биринчи клипим бўлди.

– ўтган йили «Истиқлол» саройида «Эй, кўнгил» номли концерт дастурингизни мухлислар эътиборига ҳавола этдингиз?

– Дастуримни шундай даражада ўтишини истагандим, аммо кутмагандим. ўзимнинг ашаддий мухлисларимни кўрдим. Улар қарсаклари билан, мен эса қўшиқларим билан хушнуд этдим. Биз учун ҳақиқий байрам бўлди. Концерт давомида мухлисларим «Гар соғинсам» қўшиғимни мен билан баробар куйлашди.

– Нимагадир сизга тенгдош санъаткорларни саҳнада учратиш мушкул бўлиб қолди?

– Кимга қанақа. Балки улар кўзлаган, ният қилган манзилларига етиб келгандир. ўзимга талабчан бўлганим сабабли ўз мухлисларим, қўшиғим бўлишини истайман. Ижодимни баҳоловчи мукофотларни аллақачон олиб бўлганман. Бироқ, санъатга бўлган меҳр мени тинч қўймайди.

Категория: SHOU-BIZNES OLAMI | Просмотров: 3502 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
4 nazokat  
0
Zulayho opa men farg'onadan sizning ashaddiy muxlisangizman menga sizning RASHK qo'shig'ingiz juda yoqdi ijodingizga omadlar!

3 NODIRA-zero-28  
0
Zulayhopa qachon yengi kansertizi bizaga taqdim etasiz, sizzi judayam sog'inib ketdik...

2 Nodira-zero-28  
0
SALOM! Men ham Madinani gapiga 100% qo'shilaman! Chunki haqiqatdanam Zulayho Boyhonova "EL SEVGAN SAN"ATKOR" , shu qatorda o'z kasbini sevuvchi va juda maftunkor! Zulayho opa: "Biz sizni SEVAMIZ va sevib qolamiz!!!

1 Madina  
0
Zulayho Boyhonova O'zbekistonnig eng eng neg 1-laridan. U serqirra ijodkor va go'zal va maftunkor Sanatkor hisoblanadi. zulayho opajon biz muxlislar sizni sevamiz..

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]